17:23 / 05.08.2015
3950

Ургутдаги кўчалардан бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорига айлантириб олингани танқид қилинди

Самарқанд вилояти Ургут шаҳридаги Темирчилар кўчасида (собиқ С. Раҳимов кўчаси) савдогарлар турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўйиб сотишмоқда. Натижада мазкур ҳудудда яшовчи аҳолидан турли эътирозлар тушмоқда, деб ёзади «Самаркандский Вестник» газетаси.

Савдогарлар йўлдаги барча қоидаларни бузишмоқда. Транспортлар, йўловчилар ўтиш йўлагида машиналарнинг тирбандликлари юзага келишига сабаб бўлмоқда. Аммо икки қадам нарида деҳқон бозори расталари бўш ётибди, дейилади хабарда.

Ҳозирда бу кўчадаги вазият нафақат автомобилларни ва ҳайдовчиларни балки ўша ҳудудда жойлашган мактаб раҳбариятини ҳам ташвишга солмоқда.

Top