21:28 / 06.08.2015
32593

Барак Обама Ислом Каримовга ташаккурнома юборди

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Сизга мустақиллигимизнинг 239 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табригингиз учун Америка Қўшма Штатлари халқи номидан чуқур миннатдорлик билдираман.

Биз ушбу байрам муносабати билан мустақиллик, эркин ва озод ҳаёт, қадр-қиммат ҳамда бахт-саодатга интилиб яшаш ҳуқуқи принципларига асосланган янги давлат барпо этиш имконини берган олий мақсадлар ҳақида ўйлаймиз. Ушбу қадриятлар мамлакатимиз асоси ва АҚШ халқини бирлаштирадиган муҳим восита бўлиб қолмоқда.

Ўтган йиллар воқеалари мазкур қадриятлар аҳамиятини ва барча учун муҳим бўлган эркин ва озод ҳаётни ҳимоя қилишда ва ушбу ғояни илгари суришда мамлакатларимиз муҳим ўрин тутишини ёдга солади.

Самимий эҳтиром билан,

Барак Обама,
Америка Қўшма Штатлари Президенти

Top