08:21 / 06.08.2015
3003

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Рома»ни йирик ҳисобда енгди

5 август оқшомида “Барселона” Гампер Кубоги доирасидаги ўртоқлик учрашувида “Рома”га қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Ўйиндаги голларга Неймар, Месси ва Ракитич муаллифлик қилишди. Месси таътилдан кейин илк ўйинини ўтказди.

Хорватиялик футболчи Ракитич ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.
Ўйинда "Барселона" жамоасидан фақат Ракитич ва Бартра тўлиқ вақт давомида ҳаракат қилишган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача "Барселона" қаторасига 3 учрашувда "МЮ" (1:3), "Челси" (2:2, 2:4 - пенальтилар серияси) ва "Фиорентина" (1:2) жамоаларидан мағлуб бўлганди.
"Барселона" (Испания) – "Рома" (Италия) – 3:0 (2:0)

Голлар: Неймар, 26 (1:0). Месси, 41 (2:0). Ракитич, 66 (3:0).

Top