Чикаголик ўзбеклар Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан 30 август куни Хинсдейл шаҳридаги "Katherine Park"га дала сайли(пикник)га чиқишади. У ерда болалар ва катталар учун турли ўйинлар бўлиб ўтади. Ўзбек миллий таомлар ярмаркаси бўлади. Ярмаркадан тушган даромад Чикагодаги ўзбекистонлик америкаликлар жамиятига эҳсон қилинади. Сайлга "Ўзбекистон дўстлари" шиори остида турли миллат вакиллари ҳам таклиф қилинган.
Чикаго Иллинойс штатининг маркази ҳамда АҚШдаги учинчи энг катта шаҳар ҳисобланади. Иллинойс штатида тахминан 500-600 нафар ўзбек истиқомат қилади.
Қуйида чикаголик ўзбеклар аввалроқ ўтказган ифтор ҳамда дала сайлларидан фотосуратлар келтирилган.