16:46 / 06.08.2015
2058

Малида қуролли шахслар UTair ходимларига ҳужум қилди

Малида Россиянинг UTair авиакомпаниясининг ходимларига номаълум қуролли шахслар ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Россия ТИВ ахборот берди.
“5 август куни Бамако шаҳрида номаълум шахслар гуруҳи томонидан UTair авиакомпаниясининг ваколатхонасиаг қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужумда ўточар қуроллар ва гранаталар қўлланди. Бахтли тасодиф туфайлигина россияликлар ва маҳаллий аҳоли вакилларидан ҳеч кимга зарар етмади”, – дейилади вазирликнинг сайтида эълон қилинган хабарномада.
Расмий Москва хорижликларни қўрқитишга қаратилган ушбу акцияни қаттиқ қоралади. ТИВ эса мамлакат раҳбариятини воқеани тафтиш қилиб, айбдорларни жазолашга чақирди.

Top