Жаҳон | 14:27 / 06.08.2015
1901
1 дақиқада ўқилади

Москвада полициячи ўсмирни уриб кетди

Москванинг жанубидаги Коломенский йўлида полициячи 14 ёшли ўсмирни машинада уриб кетди. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, жабрланувчи шифохонага етказилган.

Айбланувчи – Таганск тумани ИИБ жиноий қидирув бўлими кичик ходими Renault Logan машинасида кетаётганида 14 ёшли болани уриб юборган. Таъкидланишича, у воқеа жойига тез тиббий ёрдам машинасини чақирган, шунингдек, ўсмирга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Полициячига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома тузилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш