Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:16 / 06.08.2015
2140
1 дақиқада ўқилади
"Нефтчи" молдовалик ҳимоячи Адриан Кашкавални ўз сафига қўшиб олди
5 август чоршанба куни Фарғонанинг «Нефтчи» клубининг Қиргулидаги стадионда мавсумлар оралиғида ўз сафига қўшиб олган футболчиларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Жамоа ўз сафига молдовалик ҳимоячи Адриан Кашкавал ва ҳужумчи Отабек Исроиловни қўшиб олганди. Иккинчи даврадан фарғоналиклар сафида тўп сурадиган молдовалик ҳимоячи 27 рақамли, Исроилов эса 26 рақамли футболкаларга майдонга чиқишадиган бўлишди.
Маълумот учун Кашкавал биринчи даврада Олмалиқнинг «Олмалиқ» жамоаси сафида ҳаракат қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш