18:47 / 06.08.2015
2756

"ПСЖ" Ди Мариянинг трансферини эълон қилди

"ПСЖ" жамоаси "Манчестер Юнайтед" жамоасининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни сотиб олгани ҳақида расман эълон қилди.

27 ёшли ушбу футболчи парижликлар жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

"ПСЖ" трансфер қийматини ошкор қилмаган. Баъзи манбаларга кўра улар инглизларга 63 млн евро тўлашган.

Top