Жамият | 15:25 / 06.08.2015
2980
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда вояга етмаган болаларини пул топиш учун МДҲ мамлакатларига юборган ота-оналар жазоланди

Қорақалпоғистонда вояга етмаган болаларини пул топиш учун МДҲ мамлакатларига юборган ота-оналар жазоланди. Бу ҳақда Қораўзак туман жиноий ишлар бўйича суди судьяси И. Шомуротов ахборот берди.
Жумладан, туман ҳудудида ўтган йилнинг биринчи ярмида 14та шундай ҳолат қайд қилинган. Вояга етмаган болаларини меҳнат муҳожирлигига юборган ота-оналарга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш