01:18 / 06.08.2015
1945

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигида Хабаровскдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони аниқлаштирилди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хабаровскда иккита автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар сонини аниқлаштирилди.

Вазирлик сайтида чоп этилган хабарда тўқнашувда 63 киши жароҳатлангани, 15 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлгани маълум қилинган.

“Шифохонага ётқазилган 13 киши, шу жумладан 3 боланинг аҳволи оғир, 12 киши, шу жумладан 5 боланинг аҳволи ўрта даражада деб баҳоланмоқда. Айни пайтда жабрланганларга барча зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деб айтилмоқда хабарда.

Хабаровск ўлкаси губернатори ушбу фожиа муносабати билан мотам эълон қилди.

Top