06:58 / 06.08.2015
3364

Самарқандда қоғоз чиқиндиларидан турли кўринишдаги қоғоз маҳсулотлари олинмоқда

Самарқандда жойлашган Urgut-China cartons масъулияти чекланган Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида саноат чиқиндиларидан маҳсулот олиш йўлга қўйилди

“Бизнинг корхонада иккиламча қайта ишланган қоғоздан озиқ-овқат маҳсулотлари учун турли кўринишдаги упаковкалар ҳамда пойабзал корхоналари учун қутилар ишлаб чиқарилмоқда. Бир ой давомида биз 80 тонна қоғозни қайта ишладик. Хом ашёни Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Самарқанд шаҳрининг ўзидан оламиз. Ускуналарни Хитойдан инвестицион дастурга мувофиқ олиб келганмиз. Айни пайтда корхонада яқин орадаги маҳаллалардан 40дан кўпроқ одам ишламоқда”, деб айтмоқда корхона раҳбари Жалол Худойқулов.

Top