14:24 / 06.08.2015
2631

Украина бош прокуратураси Януковични сўроққа чақирди

Украина бош прокуратураси собиқ президент Виктор Януковични 11 август куни сўроқ учун чақирди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги томонидан хабар берилмоқда.

“Гумондор Янукович Виктор Фёдорович 2015 йилнинг 11 август куни соат 11:00да Украина бош прокуратураси бўлим бошлиғи Ю. Безсчасний ҳузурига тергов ва процессуал жараёнларни амалга ошириш учун чақирилади”, – дейилади расмий даъватномада.
Ушбу даъватномага ҳозирча жавоб олинмагани ва Януковичнинг қаерда эканлиги номаълумлигича қолаётгани айтилмоқда.

Top