18:14 / 07.08.2015
2442

Депай "МЮ"да 7 рақам остидаги либосда ўйнайди

"Манчестер Юнайтед" клуби янги мавсумда ўз футболчилари ўйнайдиган рақамларни эълон қилди.

Ёзги трансферлар бошланиши биланоқ "ПСВ"дан харид қилинган голландиялик вингер Мемфис Депай Ди Мария кетганидан кейин бўш қолган 7-рақамда ўйнайлдиган бўлди. Бу рақамда ўз вақтида "МЮ"нинг Жорж Бест, Брайан Робсон, Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм ва Криштиану Роналду каби юлдузлари ўйнаганди.

"Саутгемптон"дан трансфер қилинган франциялик хавбек Морган Шнайдерлин ўзига 28-рақамни танлади, "Бавария"нинг собиқ яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ўзининг аввалги жамоасидаги 31-рақамни олди, италиялик ҳимоячи Маттео Дармианга эса 36-рақам тегди.

Шунингдек, ҳимоячи Люк Шоу 3-рақамни 23-рақамга алмаштирган бўлса, бельгиялик Маруан Феллайни 31-ни 27-га ўзгартирди.

Ёш ҳужумчи Жек Уилсон янги мавсумни 19-рақам остидаги либосда ўтказадиган бўлди.

Top