11:46 / 07.08.2015
3260

Ўзбекистон аёллар дюздоси тарихида илк олтин медаль қўлга киритилди

Босния ва Герцоговина пойтахти Сараево шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи илк медални қўлга киритди.

Қизлар ўртасида -48 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Диёра Келдиёрова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

У дастлаб венгриялик Александра Маротини 2:45 дақиқада таслим этди. Иккинчи даврада голландиялик Аниек Нордерни 38 сонияда, бразилиялик Габриела Климентени 14 сонияда, ярим финалда туркиялик Тукже Бедерни 1:20 дақиқада финалда эса бошқа бир голландиялик дзюдочи Йориен Виссер 1:39 дақиқада мағлуб этилди.

Top