06:52 / 07.08.2015
1966

IFC Ўзбекистондаги тўқимачилик саноатидаги лойиҳаларга сармоя киритмоқчи

Халқаро молиявий корпорация (IFC) мутахассислари Ўзбекистон тўқимачилик саноати билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Тошкентдаги Жаҳон банки миссиясининг Учтомонлама ҳамкорлар (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Савдо-саноат палатаси) учрашувида гапирилди.

Томонлар, шунингдек, Учтомонлама ҳамкорларнинг Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банкининг Адолатли меҳнат давлат дастури доирасидаги ҳамкорлигига тегишли масалаларни муҳокама қилишди.

Учрашувда Учтомонлама ҳамкорлар томонидан Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.Абдухакимов, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева ва Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов иштирок этдилар. Шунингдек, учрашувга Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакиллари ҳам таклиф қилиндилар.

Top