16:17 / 07.08.2015
3299

Навоийда карбид ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Зарафшонлик тадбиркор Навоий вилояти саноатида янги маҳсулот — карбид ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Кокс ва оҳакдан тайёрланган бу маҳсулот газ-пайвандлаш ишларида кенг қўлланилади. Бу ҳақда "Телеграф.уз" нашри хабар берди.

"Карбид заводи қурилиши ло­йиҳаси беш йил аввал тасдиқ­лан­ганди. Ўт­ган йил баҳорида банк кре­ди­ти ҳисобига қурилиш иш­­­­ла­ри­ни бошлаб, қисқа муд­датда поё­ни­га етказдик. Жорий йил­­да илк маҳ­сулотни олдик. Мақ­садимиз, ма­ҳаллий хомашё­дан тайёр маҳсулот ишлаб чиқа­риш бўлиб, кокс­ни Фарғона нефт­ни қайта ишлаш за­водидан, ме­таллни эса Тошкент ­шаҳридан ола­яп­миз", — дейди тадбиркор С. Адизов.

Маълум қилинишича, янги иш бошлаган карбид за­во­дида айни пайтда 22 киши меҳ­нат қилмоқда. За­вод тўлиқ қув­ват­да ишлай бошласа, иш­чилар сафи янада кенгаяди. Завод маҳсулотларини реали­за­ция қилиш учун аллақачон Самарқанд ва Тошкент вилоят­ла­ридаги саноатчилар би­лан шарт­но­малар ҳам имзоланган.

Top