19:35 / 08.08.2015
3124

Ўзбекистон ва Германия солиққа доир ахборот алмашишни кенгайтирмоқда

7 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлисида Сенат «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани (Берлин, 2014 йил 14 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини маъқуллади.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Баённоманинг қабул қилиниши икки мамлакат ўртасида солиққа доир ахборот алмашиш жараёнини тезлаштиришга, солиқлар тўлашдаги турли суиистеъмолликларга қарши курашишга, шунингдек, резидентлар томонидан тўланмаган солиқларнинг томонлар бюджетларига ўз вақтида келиб тушишига кўмаклашади.

Top