21:43 / 08.08.2015
2450

Ростов-Дон полицияси хонанда Земфирани томошабинни ҳақорат қилгани учун жазоламайдиган бўлди

Ростов-Дон полицияси россиялик хонанда Земфирани Ростовдаги санъат саройида 2013 йилда у томонидан гўёки ҳақоратланган эркакнинг шикоят аризасига кўра маъмурий иш қўзғатишни рад этди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манба ТАСС ахборот агентлигига маълум қилди.

“Маъмурий иш қўзғатиш воқеа муддати ўтгани сабабли рад этилди. Бу муддат 3 ойни ташкил қилади. Хонанданинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай жиноий аломатлар сезилмаяпти”, деб айтмоқда манба.

Бу ҳолат 2013 йилнинг 20 октябрида Земфиранинг янги альбомини қўллаб-қувватлаш мақсадида хонанданинг Ростовдаги “Спорт-Дон” санъат саройида ўтказилган концертида юз берган.

Top