19:59 / 08.08.2015
5212

Шимолий Корея ўзининг вақт минтақасига асос солмоқда

Шимолий Корея ҳукумати ўзининг вақт минтақасини яратишини эълон қилди, деб хабар бермоқда The New York Times нашри.

Шимолий Корея Олий халқ йиғини президиуми 15 августдан маҳаллий вақтни 30 дақиқа ортга суришга қарор қилди. Айнан шу куни Шимолий Корея япон оккупациясидан озод бўлган кунининг 70 йиллигини нишонлайди.

Айни пайтда Шимолий Корея Жанубий Корея ва Япония билан бир соат минтақасида жойлашган бўлиб, Гринвич вақтидан 9 соат олдинда юради. Таъкидланишича, мамлакат янги вақтга ўтгач, япон оккупациясигача бўлган даврда амалда бўлган бўлган вақт минтақасига қайтади.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳукумати давлат муассасалари учун иш вақтини эрталабки соат 05:00га кўчиргани маълум қилинганди.

Top