Жаҳон | 00:11 / 08.08.2015
4422
1 дақиқада ўқилади

Янукович Киевга сўроқ қилингани келишдан бош тортди

Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Украина бош прокуратурасидаги сўроққа унинг номига юборилган таҳдидлар туфайли боришдан бош тортди. Бу ҳақда Януковичнинг адвокати Виталий Сердюк маълум қилди.

Адвокатнинг айтишича, Украина Жиноий-процессуал кодекси меъёрларига кўра, ҳаёт ва соғлиққа солинувчи хавф тергов ҳаракатларига келмасликка асос бўла олади.

Собиқ президент ўзининг ҳозирдаги жойлашган ўрнидан видеоконференц форматида кўрсатма беришга тайёр.

6 август куни Украина бош прокуратураси Януковични унинг устидан очилган жиноий иш давомида сўроққа келишини сўраган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш