Жаҳон | 14:12 / 09.08.2015
4180
1 дақиқада ўқилади

Донецкда ЕХҲТ миссиясига тегишли 4та зирҳли автомобиль ёқиб юборилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Донецкдаги махсус мониторинг миссиясига тегишли 4та зирҳланган машина 9 август ярим тунда ёниб кетди. Бу ҳақда миссиянинг Твиттердаги саҳифаси орқали хабар қилинди.

Хабарномада айтилишича, машиналар қасддан ёқиб юборилган.

“ЕХҲТ бундай хатти-ҳаракатларни қоралайди”, – таъкидланди хабарномада.