16:36 / 09.08.2015
2735

ФИБА Россиянинг баскетбол бўйича барча терма жамоалари халқаро мусобақаларда иштирок этишига рухсат берди

ФИБА Россиянинг баскетбол бўйича барча терма жамоалари халқаро мусобақаларда иштирок этишига рухсат берди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Илгарироқ Халқаро баскетбол федерацияси Россия терма жамоасини дисквалификация қилган эди. Санкциялар барча ёшдаги терма жамоаларга тегишли бўлган эди.
“Жиддий муҳокамалардан сўнг ФИБА ўзи ўтказадиган барча халқаро мусобақаларда бизнинг терма жамоамиз иштирок этишига рухсат берди. Шу боис санкциялар спорт соҳасига доир бўлмайди”, – баёнот берди Россия спорт вазирининг ўринбосари Павел Колобков Токиода бўлиб ўтган ФИБА марказий бюроси учрашуви якунларига кўра.
Шу тариқа, Россиянинг эркаклар терма жамоаси 5 сентябрь куни бошланадиган баскетбол бўйича Европа чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

Top