16:05 / 09.08.2015
6781

Ироқда президент ва бош вазир ўринбосарлари лавозимлари тугатилди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий президент ўринбосари ва бош вазир ўринбосари лавозимларини тугатишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, унинг ҳолатлари дарҳол амалга киритилиши талаб қилинади.
Ушбу лавозимлар нима сабабдан тугатилгани ҳақида расмий маълумот берилмади.

Top