Жаҳон | 21:30 / 09.08.2015
2888
1 дақиқада ўқилади

Номаълум шахслар Малининг шимолида 10 кишини отиб ташлади

Малининг шимолида қуролланган шахсларнинг ҳужуми оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Мали ҳарбийларининг маълумотларига кўра, ушбу ҳужум мамлакатнинг шимолидаги қишлоқлардан бирида содир этилган.

8 августда Малида жангарилар меҳмонхонага ҳужум қилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш