Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш курашчилар Бразилиядаги жаҳон чемпионатига йўл олдилар
Эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти базасида Бразилиянинг Сальвадор шаҳрида 11-16 август кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни якунлади.
Ўзбекистон спорт кураши уюшмаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қуйидаги курашчилар киритилди:
Эркин кураш: Ҳожиакбар Ўткиров (50 кг), Давлатбек Исматов (60 кг), Сирожиддин Ҳасанов (66 кг). Мураббий – Олим Ҳикматов.
Юнон-рум кураши: 50 кг: Жавоҳир Мираҳмедов (50 кг), Ислом Баҳромов (55 кг), Қамариддин Зайниддинов (60 кг), Арам Варданян (66 кг). Мураббий – Равшан Рўзиқулов.