09:25 / 09.08.2015
6365

Йеллоустон боғида айиқ одамни ўлдириб қўйди

АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида ўрта ёшли эркак гризли айиғи томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Эркак боғнинг тиббий хизматида ишлаган. Унинг ғойиб бўлгани ҳақида 7 август куни маълум қилинган эди.
Айни пайтда айиқ қидирилмоқда.
Июнь ойининг охирида боғ ҳудудида айиқ саёҳатчилар оиласига ҳужум қилган эди.

Top