Санкт-Петербургнинг "Зенти" жамоасининг аргентиналик футболчиси Кристиан Ансальди ўз фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TMW`да ёзилган.
Манбанинг хабар беришича, парижликлар жамоаси ушбу 28 ёшли ҳимоячини кейинроқ трансфер қилиш ҳуқуқи асосида ижарага олмоқчи.
Қайд этилишича, "Зенит" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш бу футболчини жамоада олиб қолишни истамоқда. У янги мавсумда ЕЧЛда Ансальдидан фойдаланмоқчилигини айтган.