20:51 / 10.08.2015
4093

Beeline Андижон вилоятида мобил интернет тезлигини оширди

Beeline алоқа оператори Андижон вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар берди.

Булоқбоши, Андижон ва Хожиобод туманларида янги база станциялари ишга туширилди ва бунинг натижасида алоқа ва мобил интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Қўшимча мосламалар ўрнатилиши натижасида Булоқбоши, Ёрбоши ва Карнайчи қишлоқларида сигнал сифати ошди, бу Андижон вилояти аҳолисига тезкор мобил интернет афзалликларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.

Маълумот учун, Beeline бренди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МЧЖ “Unitel”нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябрь куни бошланган. Ҳозирги кунда компания Ўзбекистон GSM-операторлари қаторида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2015 йилнинг II чораги натижалари бўйича компания абонентларининг сони 10 263 000 кишини ташкил қилди. 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб “Unitel” МЧЖ Beeline бренди остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йил 2 декабр куни “Unitel” компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб, 3Г тармо-и ишга туширилиши тўгърисида эълон қилди. 2014 йилнинг 4 сентябрь куни Beeline Ўзбекистонда илк бор 4G LTE тармоғини ишга туширди.

Top