Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистонда йўл-транспорт ҳодисасида 7 киши ҳалок бўлди
Чеченистоннинг Гудермес шаҳрида 4 та автомобиль тўқнашиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
“Кавказ федерал автойўлида Гудермесга кираверишда тўртта машина – Toyota, иккита Lada Priora ва Kia автомобиллари тўқнашиб кетди. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлди”, деб айтилмоқда хабарда.
Яна 2 киши шифохонага олиб кетилган. Улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Айни пайтда ЙТҲ жойида терговчилар иш олиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, автоҳалокат қурбонлари орасида Чеченистон чегара хизматининг 2 нафар ходими ва ИИВ махсус бўлимининг бир нафар ходими ҳам бор.