12:32 / 10.08.2015
2828

Чилидаги сув тошқинлари 5 кишининг умрига зомин бўлди

Чили ҳукумати тинимсиз ёмғирлар келтириб чиқарган ҳамда беш кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган сув тошқинлари сабабли мамлакат шимолида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда 9 август куни маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилди.

Мураккаб вазият мамлакат пойтахти Сантьяго шаҳридан 1,3 минг км шимолда жойлашган Антофагаста ва Токопиль шаҳарларида, айниқса, кучлироқ кузатилмоқда. Ҳукумат сел келиш хавфи мавжудлиги сабабли юзлаб фуқароларни эвакуацяи қилди. Пошпанасиз қолган кишиларга кўмак кўрсатилмоқда.

Фавқулодда ҳолатлар бўйича Миллий бошқарма маълумотларига кўра, табиий офат туфайли мамлакат миқёсида 100 мингдан зиёд аҳоли электр энергияси таъминотисиз қолган, 9 минг нафардан ортиқ киши тоза ичимлик сувидан маҳрум.

Top