09:35 / 10.08.2015
4348

Жавоҳир Синдоров муддатдан олдин Осиё чемпиони бўлди

9 август куни Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида Осиё чемпионатининг охирги, 8-тури ўтказилди. Унда ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдоров 10 ёшгача бўлган болалар ичида муддатдан олдин Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

10 ёшгача болалар ўртасида ўтказилган очиқ чемпионатда Синдоров 32 иштирокчи ичида 8 очкодан 7.5 очко тўплаб, иккинчи ўриндаги таъқибчисидан 2 очкога ўтиб кетди. Рапида, блиц ва классика бўйича мактаб ўқувчилари ичида Осиё ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ёш истеъдод биринчи марта стандарт шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди.

Mediachess.uz ресурсининг ёзишича, бир кун илгари у Сувонда рапида бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритган эди.

Top