14:27 / 10.08.2015
2479

Ўзбекистонда 33та таҳририятга компьютер жамланмалари топширилди

Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди 33та босма ОАВ таҳририятларига компьютер жамланмалари тақдим этди. Бу ҳақда фонд томонидан ўтказилган “Давлат томонидан ОАВнинг иқтисодий эркинлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуидаги давра суҳбати чоғида айтилди.

Фонд директори Абдулазиз Абдуллаевнинг сўзларига қараганда, давлат раҳбарининг 2011 йил 30 декабридаги “ОАВни янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ОАВ таҳририятлари ва нашриёт-матбаа корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари кенгайтирилди, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар ва уларни амалга ошириш жараёнларини кенг ёритишда алоҳида фаоллик кўрсатаётган 33та ҳудудий ҳамда марказий босма ОАВ таҳририятларига жамоат фонди томонидан сертификат ва компьютер жамланмалари топширилди.

Top