Ўзбекистон | 15:12 / 10.08.2015
18141
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

2015 йилнинг 10 август куни маҳаллий вақт билан 15:07 ер силкиниши қайд қилинди.

Бундай ер силкинишлари Тошкент шаҳрида ва Фарғона водийсида сезиларли бўлгани қайд қилинмоқда.

Ҳозирча зилзила эпицентри ва унинг нечa баллни ташкил этгани борасида маълумотлар йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш