17:27 / 10.08.2015
16248

Покистондаги қишлоқлардан бирида 280 бола зўрлаб кетилди

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Панжоб вилоятида жойлашган Ҳуссайн Кханвала қишлоғида 280 бола зўрлаб кетилди. Бу ҳақда The South China Morning Post газетаси ёзмоқда.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг гувоҳлик беришича, 25 кишилик гуруҳ болаларни бир-бири билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб, сўнг бу ҳолат туширилган видеолавҳаларни оммалаштириш билан уларнинг ота-оналарини қўрқитиб келган. Оила мунтазам равишда бадал тўлаб бормаса, видео маҳаллий бозорда 40 рупияга (39 цент) сотилган.

Жиноий гуруҳ ўз фаолиятини 2007 йили бошлаган ва шундан буён 400 видеолавҳа суратга олишга улгурган, шулардан 300таси сотувга чиқарилган.

Жиноий гуруҳ қурбонларининг аксарияти 14 ёшга тўлмаган болалардир. Съёмкаларда қишлоқда истиқомат қилувчи болаларнинг тенг ярми – 280 нафари қайд қилинган.

Ота-оналар маҳаллий ҳокимият вакилларига бу борада кўп бора арз қилишган, аммо улар бирор чора кўришмаган. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли норозилик намойишини уюштирди ва бу полиция билан тўқнашувларга олиб келди.

Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият ва полиция аҳолини “пашшадан фил ясаш”да айбламоқда.

Top