18:06 / 10.08.2015
4331

Қозоғистонда 4 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига олиб келган ЙТҲда айбдор шахс судланди

Қозоғистон суди 4 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига олиб келган ЙТҲда айбдор шахсни жавобгарликка тортди.

Маҳаллий ОАВда хабар қилинишича, DaimlerBenz 0303 15r русумли автобус ҳайдовчиси маст ҳолда Чимкент-Самара автойўлининг 1 927 км участкасида бошқарувни қўлдан чиқарган, натижада машина ағдарилган.

Суд ҳайдовчини 5 йилга озодликдан ҳамда 7 йилга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Ҳалокат 6 апрель куни Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Сирим туманида содир бўлган эди. 4 киши ҳалок бўлганидан ташқари, яна 24 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган эди.

Top