18:40 / 10.08.2015
15659

Республика олимпия захиралари коллежи учун қабул квотаси ошди

Республика олимпия захиралари теннис мактаби ҳамда Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабининг иқтидорли ва истиқболи порлоқ битирувчиларини ўрта махсус касб ҳунар таълимига қамраб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 221-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари коллежи қабул квотаси оширилди.

«Norma.uz» хабарида келтирилишича, Республика олимпия захиралари коллежига қабул қилинувчилар сони умумий 750 нафарга ортди.

Уларнинг 330 нафари умумий ўрта, 450 нафари эса ўрта махсус касбий таълим олиши белгиланган.

Бундан аввал эса ўрта махсус касбий таълим олувчилар сони ҳам 330 нафарни ташкил этар эди.

Top