12:12 / 10.08.2015
3630

Судандаги йўл транспорт ҳодисасида 20 нафарга яқин киши ҳалок бўлди

СУНА ахборот агентлиги маълумотларига қараганда, якшанба куни мамлакат пойтахти Хартум шаҳридан 240 километр узоқликда бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра одамларни олиб кетаётган икки юк автомобили тўқнашиб кетиши оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмиб, 12 йўловчи жароҳат олди.

Маҳаллий шифохона вакили Аҳмад Абдиннинг хабар беришича, ҳодиса натижасида 13 эркак, икки гўдак ва 4 аёл вафот этган.

Таъкидлаш жоизки, бу каби йирик йўл транспорт ҳодисалари Судандан тез тез содир бўлиб туради. Уларга асосан ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузишлари, йўлларнинг ёмон аҳволда экани ва транспорт воситаларининг носозлиги сабаб бўлади.

СУНА агентлигининг аниқлик киритишича, ўтган 2014 йилнинг ўзида мамлакатда 2 минг нафардан зиёд киши йўл транспорт ҳодисалари қурбони бўлган, яна 5 мингдан зиёд киши жароҳатланган.

Top