Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда ҳузийчилар вазир ва 10 нафар сиёсатчини асирга олишди
Яманда “Ансор Аллоҳ” шиалар ҳаракатининг исёнчи ҳузийчи жангарилари мамлакатнинг техник ва касб-ҳунар таълими вазири Абдураззоқ ал-Ашвални асирга олишди. Бу ҳақда “Ал-Ислоҳ” партиясининг портали маълум қилди. Ал-Ашвал “Ал-Ислоҳ” партияси (“Мусулмон биродарлар” уюшмасининг маҳаллий бўлими) аъзоси ҳисобланади.
Вазир оиласининг маълум қилишича, Ал-Ашвал Яман пойтахти – Санодаги уйидан чиқиб кетаётганда ўғирлаб кетилган.
Шунингдек, “Ал-Ислоҳ” партияси раҳбариятининг яна 10 вакили ҳам ҳузийчилар қўлига тушиб қолган. Қайд этилишича, партия аъзоларининг исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилиши ҳолатлари кўп кузатилади.