10:03 / 11.08.2015
3791

Банклар ҳужжатларни узоқроқ муддат сақлайдиган бўлди

Марказий банкнинг 5 августдаги қарори билан тижорий банклар фаолиятига доир ҳужжатларни сақлаш муддатлари рўйхатини қўллаш тўғрисидаги кўрсатмага ўзгартиш киритилди.

Қуйидаги ҳужжатларнинг сақланиш муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди:

Баланс ҳисоблари ва кўзда тутилмаган вазиятлар ҳисоблари бўйича йиғма карталар ва текширув ведомостлари;

Бирламачи микромолиявий ташкилотлар бўйича ҳисобот карталари ва ведомостлар, филиаллараро айланма ҳисоблари бўйича йиллик айланма ведомостлардан кўчирмалар, ММТ ҳисоботларининг ахборотлаштириш марказлари ва ҳисоблаш марказлари томонидан ўрганилиши бўйича журналлар, табуляграммалар ва ҳ.к.;

Фондлар, маош лимитлари ва уларни тақсимлаш назорати, маош бўйича қарздорлик ва ортиқча харажатлар, таътил ва дам олиш пулларининг тўланиши бўйича маълумотлар;
Пул маблағлари ва моддий қимматликлар олиш ишончномалари;

Бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуна паспортлари;

Ҳисобот-операцион иш бўйича ёзишмалар;

Етказувчилар билан барча турдаги моддий-техник таъминот бўйича шартномалар.

Top