17:29 / 11.08.2015
6233

Ўзбекистон ҳукумати давлат органларини ташкил қилиш ва тугатиш бўйича Президентга тақдимнома киритади

10 август куни Ўзбекистон президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Меъёрий-ҳуқуқий актлар тўғрисида”ги қонунларга ҳам маълум ўзгартишлар киритилди.

Қонун парламентнинг қуйи палатаси томонидан 29 июль куни қабул қилиниб, 6 август куни Сенат томонидан маъқулланди. 11 август куни қонуннинг ОАВда эълон қилиниши билан у кучга кирди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунга киритилган янги тартибга кўра, ҳукумат давлат органларини яратиш ва тугатиш ҳуқуқига эга бўлди. Эндиликда маҳкама Ўзбекистон президентига вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини шакллантириш ёки тугатиш бўйича таклифларни киритиши мумкин бўлади.

Top