11:57 / 11.08.2015
10225

Сурхондарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Подполковник Жасурбек Атаев Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбари этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Постда” газетаси хабарига кўра, Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари тизимида қатор янги раҳбар кадрлар тайинланган.

Жумладан, подполковник Ахмад Холиков Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, майор Фахриддин Менглиев ташкилий инспекторлик бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, Ички ишлар вазири буйруғига биноан, Фарғона вилояти Бувайда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳам ўзгартирилиб, подполковник Шавкатжон Мавланов тайинланди.

Подполковник Бахтиёр Шамсутдинов эса Навоий вилояти ИИБ шахсий таркиб бўйича махсус инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Top