15:03 / 11.08.2015
4284

Василий Уткин: Канделаки раҳбарлиги остида ишлаш шармандаликдир

Россиялик таниқли спорт шарҳловчиси Василий Уткин “Матч ТВ” телеканалининг бош продюсери этиб тайинланган Тина Канделаки раҳбарлигида ишлаш шармандали деб ҳисоблайди.
“Ҳамма нарсани ўз исми билан аташ керак. Ҳозир бўлаётган нарсаларни шармандалик деб баҳолашдан бошқа илож йўқ. Тина Канделаки каллаи саҳарлаб бахтсиз фотографни уйғотиб, ўз жисмоний тарбиясини спорт деб атайди. Мен умримнинг ярмини буни кўриш учун сарфламадим. Гап шахсларда эмас. Гап жирканишда. Бу куракда турмайди. Спорт ҳақида ҳеч ким Канделакичалик жўн, палағда ва жирканч гапирмайди. Бу фожиа. Тина Канделаки раҳбарлиги остида спорт каналида ишлаш шармандали, бу касбга сарфланган йилларга хиёнатдир”, – деб ёзди Уткин ўз блогида.
“Мен ёш эмасман, ва ҳаётий кучларимни бунақа бемаънигарчиликка сарфлашни истамайман, – давом этди сўзида журналист. – Бу жуда катта имконият – миллий спорт каналини очиш; бу имкониятга эга бўлиш учун биз жиддий рақобатга дош бердик ва томошабинлар ишончини қозона олдик. Менинг учун бу бутун ҳаётим иши бўлди; бошқалар учун бу шунчаки мансаб йўлидаги имконият бўлиши мумкин, уларни қораламайман. Бу шунчаки менинг тарихим эмас. Мен охирги пайтларда камроқ ўқийдиган бўлдим”

Top