18:57 / 11.08.2015
2594

Хитойда Alphabet компанияси сайти чеклаб қўйилди

Хитойнинг «Буюк Хитой хавфсизлик девори» номи билан машҳур «Олтин қалқон» тизими Alphabet компанияси сайтини мамлакат ҳудудида чеклаб қўйди. Бу ҳақда 9to5Google нашри хабар тарқатди.

Google ва унинг бошқа лойиҳаларига эгалик қилувчи Alphabet компаниясини Ларри Пейж ва Сергей Брин ташкил қилган.

Хитой ҳукумати ҳозирда Google`ни мамлакат ҳудудида тақиқлаб қўйган. Шу маънода янги холдинг компанияси сайти ҳам блоклаб қўйилди.

9to5Google нашри муҳаррирлари бу иш автоматик равишда амалга ошган бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлашган. Сабаби мазкур сайт ҳам Google SSL-сертификати асосида ишлайди. Бу турдаги сертификатлар эса автоматик равишда блокировка қилиниши мумкин.

Top