16:23 / 12.08.2015
4572

Андижонда "Матиз" ҳайдовчисини тунаган йўловчилар қўлга олинди

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБга шу туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, ўзининг "Матиз" русумли автомашинасида Хўжаобод туманидан қайтаётганида уч номаълум шахс Охунбобоев шаҳрига йўловчи сифатида олиб кетишини илтимос қилганини ва манзилга яқин қолган вақтида йўловчилар жабрланувчига очиқдан-очиқ таҳдид қилиб, тан жароҳати ётказиб, маълум миқдордаги пулларини олиб кетганларини маълум қилади.

Туман ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар "иссиқ изида" қўлга олинди ва ушбу жиноят тўлиқ фош этилди.

Аниқланишича, мазкур босқинчиликни 1986, 1986 ва 1978 йилда туғилган маҳаллий аҳоли вакили содир этган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top