09:50 / 12.08.2015
8139

АҚШ Россия ва Хитойнинг янги космик дастуридан хавотирда

Россия ва Хитой томонидан ишлаб чиқилаётган фазони ўзлаштириш стратегияси АҚШнинг жиддий ташвишига сабаб бўлмоқда. Scientific American нашрининг ёзишича, шу боис АҚШ ўзининг Ер орбитасидаги иштирокини кенгайтирмоқда.

Таъкидланишича, ушбу давлатларнинг фазодаги рақобати қуролланиш пойгасига айланиб кетиши мумкин.
“Сайёрамиз атрофида 1 300 сунъий йўлдош айланмоқда, улар глобал йўлдош алоқасини, GPS навигациясини, метереологик маълумотларни таъминлаб бермоқда. Ушбу йўлдошлардан олинаётган маълумотлар замонавий урушларни олиб боришда муҳим ўрин тутади, шу боис фазо курашнинг энг юқори нуқтасига айланмоқда”, – дейилади материалда.

Таъкидланишича, АҚШ ҳанузгача ўзини фазо ҳукмдори деб ҳисоблайди. Аммо Россия ва Хитойнинг хатти-ҳаракатлари АҚШнинг фазодаги биринчилигини шубҳа остига қўймоқда.
Муаллифнинг фикрича, фазодаги ихтилоф сайёранинг бутун космик инфраструктурасини ишдан чиқариши мумкин. Шу билан бирга, у фазовий йўлдошларга қарши курашиш усулларини кўрсатиб ўтди – оптик қурилмаларга бўёқ текизиш йўли билан ишдан чиқариш ёки космик чиқиндилар билан тўқнашув.

Top