Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:11 / 12.08.2015
3013
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ва Туркия Сурия ҳудудида "хавфсиз ҳудуд" яратиш бўйича келишиб олди
Туркия ва АҚШ Сурия шимолида "хавфсиз ҳудуд" яратиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда Рейтер нашрида ёзилган.
Хабарда айтилишича, бу ҳудудга "ИШИД" ёки Курдистон ишчилар партияси жангарилари кирадиган бўлса, АҚШ ва Туркия самолётлари уларга ҳаводан зарба беради.
Ушбу ҳудуд узунлиги 98 км, эни 45 км бўлган майдонда тузилади.
Бироз олдинроқ, АҚШ Туркияга "ИШИД" билан курашда фойдаланиладиган F-16 қирувчи самолётларини юборгани хабар қилинганди.