18:06 / 12.08.2015
3193

Божхона ходимлари томонидан ярим миллиард сўмлик товар давлат эгалигига ўтказилди.

Бухоро вилоятида Божхона ходимлари томонидан ярим миллиард сўмлик товар давлат эгалигига ўтказилди.

«Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан, БААнинг «HIGH LINE AUTO SPARE PARTS TRADING LLC» фирмасидан юк қабул қилувчи хусусий тадбиркор Комил Фармонов (исм-шарифи ўзгартирилган) номига 5050192 рақамли контейнерда келган юклар божхона назоратидан ўтказилганида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 507.168.400 сўмлик бўлган 253 турдаги товар (автомашина эҳтиёт қисмлари, автошина, парфюмерия моллари, уй-рўзғор буюмлари, сув насослари, болалар памперси, ошхона жиҳозлари, электр иситгичлар, сувенир буюмлар, чой ва бошқа турли хилдаги товар)лар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматига асосланиб, "Телеграф.уз" нашри хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Юқорида кўрсатиб ўтилган умумий қиймати 507.168.400 сўм бўлган товар моддий бойликлари давлат эгалигига ўтказилди. Юк эгасига муқаррар жазо таъминланди.

Top