08:58 / 12.08.2015
3889

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросига бағишлаб матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Республика Маънавият тарғибот марказининг мазкур йўналишдаги ишлари атрофлича муҳокама этилди.

Анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маънавият тарғиботчилари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика Маънавият тарғибот маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Нуронийлар эъзозимизда» лойиҳаси доирасида фаол ёшлар уруш ва меҳнат фахрийлари, боқувчисини йўқотган кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга уй-жой маиший шароитини яхшилашда кўмаклашмоқда.

«Авлодлар учрашуви» лойиҳаси ҳаётга кенг татбиқ этилаётир. Ушбу лойиҳа доирасида фахрийлар иштирокида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Фахрийлар хонадонларига ташрифлар уюштирилмоқда.

Марказ томонидан «Кексалар эъзозимизда», «Кексаларга меҳр-оқибатли бўлайлик», «Шукроналик – саодатимиз рамзи», «Ватан остонадан бошланади», «Кексалари эъзозланган юрт» номли буклетлар тайёрланиб маҳаллалар, таълим муассасалари, ташкилотларга тарқатилди. Шу билан бирга 20 номда буклет, 5 номда ўқув-услубий қўлланма, 30 номда маъруза матни ва тақдимот слайдлари тайёрланган. Улар маънавият тарғиботчилари учун асосий маълумотлар базаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Top