14:28 / 12.08.2015
2456

Наманганлик аёл 6 кишини Қозоғистонга олиб бориб, ноқонуний ишлатганликда айбланди

Наманганлик аёл 6 кишини Қозоғистонга олиб бориб, ноқонуний ишлатганликда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Нигора Маматова исмли аёл бир неча йиллардан буён чет элга одамларни ноқонуний олиб чиқиш билан шуғулланган. Хорижда у одамларни маҳаллий “тижоратчи”ларга топшириб, бунинг эвазига пул олган.
Бу сафар у олти кишини Қозоғистонга олиб чиқди. Дугонаси Холида, унинг эри Содиқ ва қайин укаси Сардор, шунингдек, Дилдора, Латиф ва Мурод исмли шахслар у билан бирга Қозоғистонга боришди. Маматова улар иссиқхонада ишлашини ва ойига 500 доллар маош олишларини айтди. Аммо иссиқхона эгасидан ўз ҳақини олиб, кетиб қолди.
Олтовлон бир неча ой мобайнида иссиқхонада оғир шароитда ишлаб, бунинг эвазига ҳеч қандай пул ололмади. Бир амаллаб Наманганга қайтиб келган муҳожирлар Маматова устидан тегишли идораларга арз қилишди. Суд унинг ишини кўриб чиқиб, тегишли жазони тайинлади.

Top