23:01 / 12.08.2015
3217

«Насаф» ўз майдонида «Локомотив» устидан ишончли ғалабага эришди

Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистон Кубоги ярим финали дастлабки учрашувида "Локомотив" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди, деб хабар берилмоқда uff.uz сайтида.

Эътиборли томони, қаршиликларнинг ҳар икки голи ҳам биринчи бўлимда киритилди. Аввалига Алланиязов 15 дақиқада ҳисобни очган бўлса, Шохрух Гадоев 28 дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди. Гарчи 42 дақиқада "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов майдондан четлатилган ва "темирйўлчилар" бир киши кам бўлиб қолган бўлсада, "Насаф" рақиб дарвозасига бошқа гол кирита олмади. Аксинча, "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартириши ҳам мумкин эди.

Аммо ушбу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди ва "Насаф" жавоб ўйини олдидан ажойиб имконият ҳосил қилиб турибди.

Ўзбекистон кубоги
"Насаф"  - "Локомотив" — 2:0 
Гол: Алланиязов 15, Гадоев 28
"Насаф": Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Шоҳруҳ Гадоев, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Одил Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев, Азамат Алланиязов.
"Локомотив": Маъмур Икромов, Бобурбек Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Неманья Яничич, Лутфулло Тўраев, Санжар Шоаҳмедов, Иброҳим Раҳимов, Икром Алибоев, Олег Зотеев, Иван Нагаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов.
Четлатиш: Темурхўжа Абдуҳолиқов, 42.

Top